Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Ираклионда ўтган оғир атлетика бўйича ЖЧ ҳақидаги қизиқарли фактлар

Баҳо:
+ | -

2-10 май кунлари Грециянинг Ираклион шаҳрида ёшлар ўртасида навбатдаги дунё биринчилиги ўтказилди. 62 мамлакатдан 300 нафардан ортиқ ёш оғир атлетика юлдузлари қатнашган мусобақада ҳамюртларимиз муносиб иштирок этиб, 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Келинг, аввало ушбу мусобақада қатнашган спортчиларимизнинг қайд этган натижаларига тўхталсак. Мусобақада иштирок этган 6 атлетимизнинг 5 нафари медаль қўлга киритди. Бу эса Ираклион сафарига энг оптимал таркиб йўл олганини кўрсатмоқда.

-55 кг: Жамила Панфилова (2 та бронза)

-73 кг: Оғабек Тўхтаев (4-ўрин)

-89 кг: Ҳожиакбар Олимов (1 та кумуш)

-102 кг: Шарофиддин Амриддинов (2 та олтин, 1 та кумуш)

-87 кг: Турсуной Жабборова (3 та олтин)

+109 кг: Мирҳосил Мирзабоев (3 та кумуш)

Ушбу натижа билан 62 давлат ичида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритдик.

Рекордлар. Мусобақа давомида 4 нафар спортчи 5 та ёшлар тоифасидаги жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Украиналик Богдан Хоза -109 кг вазн тоифасининг даст кўтариш машқида дастлаб 191 кг билан мусобақагача рекордни янгилаган бўлса, кейинги уринишда 195 кг билан ўз кўрсаткичини мустаҳкамлади. Қоидага кўра, ҳар икки чиқиш ҳам янги рекорд сифатида қайд этилган. Мусобақада янгиланган барча жаҳон рекордлари:

-61 кг: Хемптон Моррис (АҚШ) – 160 кг (янги рекорд), силтаб кўтариш (машқ);

-73 кг: Ризқи Жуниансях (Индонезия) – 156 кг, даст кўтариш;

-109 кг: Богдан Хоза (Украина) – 191 кг, даст кўтариш;

-109 кг: Богдан Хоза (Украина) – 195 кг, даст кўтариш;

+109 кг: Алиризо Юсуфий (Эрон) – 239 кг, силтаб кўтариш.

Энг яхшилар. Оғир атлетика спортида энг яхши спортчилар улар қайд этган кўрсаткичнинг тоифадаги стандартларга нисбати ва бир қанча шунга ўхшаш йўналишлар инобатга олинган ҳолда аниқлаб олинади. Бу борада қизлар ўртасида 55 кг вазнда бельгиялик Нина Стерх, йигитлар тоифасида эса икки жаҳон рекорди муаллифи Богдан Хоза мусобақанинг энг яхши спортчиси деб топилди.

Шу тариқа, Ираклиондаги чемпионат юқори натижалар билан тарихда қолди. Унда иштирок этган терма жамоамиз 12 майга ўтар кечаси 01:05 да Истанбул-Тошкент йўналиши билан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 20:39, 11.05.2022.
Ўқилди: 1224 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.