Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Тўртинчи ўрин vs интрига. Шимолий Лондон дербиси бизга шундай имкониятни тақдим этади!

Баҳо:
+ | -

Узоқ кутилган ва бошқа кунга белгиланган лондонликлар тўқнашуви ваниҳоят ўтказилади. Баҳс пайшанба куни тунда, "Тоттенхэм" майдонида бўлиб ўтиши белгиланган. Агарда учрашув "Арсенал" ғалабаси билан тугаса, у ҳолда Англияда ЕЧЛнинг сўнгги иштирокчиси номи маълум бўлади. Бироқ мезбонларнинг ғалабаси, кучли тўртлик учун курашни янада алангалатиб юбориши мумкин. Аслида ушбу ўйин январь ойида ўтказилиши белгиланганди. Бироқ у даврда коронавирус билан боғлиқ вазият анча мураккаблиги сабабли, қолдирилган. Умуман олганда, баҳс ўтказилмаслигига асосан "Арсенал" сафидаги муаммолар бош омил эди. Хусусан, "тўпчилар"нинг 12 та футболчисида вирус аниқланган, айримлари эса Африка Миллатлар лигасига йўл олган. Ўйиннинг бу зайлда узоқ муддатга қайта тақвимлаштирилиши, учрашувнинг муҳимлик даражасини ошишига хизмат қилди. Мухлислар эса ҳар икки томондан жанг кутмоқда. Қуйида бўлажак ўйин ҳақида маълумотлар берилади.

Бошланиш вақти: 12 май, Тошкент вақти билан 23:45да
Стадион: "Тоттенхэм Хотспур" стадиони
Намойиш этади: "Узрепорт ТВ" ("ФутболТВ")
Бош ҳакам: Пол Тирни
VARда: Майк Дин

"Тоттенхэм" ҳақида

Антонио Конте бўлажак баҳсни ҳам "Ливерпуль" билан ўйиндаги каби (1-1) таркиб билан бошлашини маълум қилганди. Шундан келиб чиқиб, таркибда кимлар йўқлигини тахмин қилиш мумкин. Хусусан, чап қанот ҳимоясида Серхио Регилон мавжуд эмас. У мавсум сўнгига қадар даволаниши керак. Шунингдек, аллақачон Оливер Скипп, Яфет Танганга ҳамда Мэтт Доэртилар мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши маълум бўлган. Таркибнинг бошқа аъзоларидан эса фойдаланиш мумкин.

"Арсенал" ҳақида

Жамоа устози Микель Артета Букайо Саканинг ҳолати яхши экани ва ўйин учун тайёр бўлишини маълум қилган. Ёш ҳужумчи "Лидс"га қарши баҳсда захирага олинганди. Қолаверса, асосий таркиб футболчиси бўлган Бен Уайт ҳам икки ҳафталик танаффусдан кейин жамоага қайтиши кутилмоқда. Марказий ҳимоячида кичик жароҳат бор эди. Жамоага мутлақ ёрдам бера олмайдиганлар ичида Киран Тирни ва Томас Партилар мавжуд. Улар узоқ вақтдан бери таркибда эмас ва катта эҳтимол билан улар учун мавсум якунланиб бўлган. Қолган жамоа аъзолари эса Артета ихтиёрида.

Апрель давомидаги муваффақиятсизликлардан сўнг, "Арсенал" комбек қила олди. Клуб айни пайтда тўртинчи ўринга кучли даъво қилмоқда. Буни уларнинг сўнгги тўртта баҳсдаги ғалабасидан ҳам кўришимиз мумкин. Гарчанд тўпчилар бу борада фаворит сифатида қаралаётган бўлсада, айнан "Тоттенхэм" билан баҳс кўп нарсага ойдинлик киритиб беради.
"Тоттенхэм"нинг вазияти эса анча мураккаблашиб қолган. Жамоанинг беқарор ўйини натижаларга таъсир қилмай қолмади. Айниқса, "Брайтон" ва "Брентфорд"га қарши кераксиз жойда очко йўқотиш, Контега қимматга тушмоқда. Аммо унда ҳали ҳам Кейн ва Сон каби катта қуроллар мавжуд. Шу сабаб, бу дерби қизғин кечиши аниқ. Биз эса воқеаларни кузатишда давом этамиз.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 07:01, 12.05.2022.
Ўқилди: 2421 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.