Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Гвардиола Кевин де Брюйне шаънига мақтовлар ёғдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Вулверхэмптон»га қарши бўлиб ўтган ўйин (5:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди. Испаниялик мутахассис мазкур ўйинда "покер"га эришган Кевин Де Брюйне ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«Де Брюйне намунали ўйин кўрсатиб, мастер-класс ўтаб бердими? Шубҳасиз.

Аввал ҳам у тез-тез гол уриб турарди, айниқса, иккинчи бўлимларда. Бугун эса у ғаройиб натижа қайд этиб, 4та гол муаллифига айланди. Тўхтатиб бўлмас, ажойиб, мисли кўрилмаган ва идеал. У жуда кўп мақтовларга лойиқ.

Кевин - ақл бовар қилмас ўйинчи, голли узатмалар беришда сахий, аммо у голлар ҳам уриб туриши керак. Мазкур мавсум унинг учун биргаликдаги фаолиятимиздаги энг сермаҳсули бўлди.

«Ливерпуль» билан АПЛ ғолиблиги учун курашда тўплар фарқи муҳим аҳамиятга эгами? Бизнинг асосий мақсадимиз — кейинги ўйин. Кейинги 2та учрашувда ғалаба қозонсак, чемпионликни қўлга киритамиз», - деди Пеп Гвардиола.

Манба: football24.ru
Киритилди: 09:03, 12.05.2022.
Ўқилди: 1886 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик