"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан кейин (5:1) ҳимоядаги муаммолар ҳақида гапирди.
"Аймерик Лапорт жароҳат олди, Фернандиньо ҳам ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Иккала футболчининг ҳам қачон сафга қайтиши номаълум. Бизда ҳимояда муаммолар пайдо бўлмоқда", - деди Гвардиола.