Sun хабарига кўра, "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс янги шартнома имзоламайди.
Манбага кўра, футболчи ҳафтасига 230 минг евродан кўпроқ маош оладиган 8 йиллик янги шартномани рад этади. У "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клубларининг қизиқиши туфайли бундай узоқ муддатли шартнома имзолашни истамаяпти.
Райс 2013 йилда "Челси" академиясидан "болғачилар" академиясига кўчиб ўтганди. Ўшандан бери у барча мусобақаларда асосий таркибда 193 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади. Transfermarkt 23 ёшли англиялик футболчини 75 млн еврога баҳоламоқда.