15 майдан бошлаб Муборакда болалар ўртасидаги яна бир анъанавий турнирга старт берилади. Бу мусобақа «Лукойл» болалар чемпионлар лигасининг саралаш босқичи деб аталади. Бу йилги ўйинларда 2000 йилда туғилган ёш футболчилар иштирок этишади.
Мана кетма-кет учинчи йилдирки мазкур турнирнинг саралаш босқичларидан бири Муборак шаҳрида бўлиб ўтяпти. Шунингдек, МДҲнинг бошқа мамлакатларида ҳам «Лукойл» болалар чемпионлар лигасининг саралаш ўйинлари ўтказилади. Мусобақанинг бу йилги саралаш ўйинлари Муборакдан ташқари Албена (Болгария), Рига (Латвия), Одесса (Украина) каби шаҳарларда бўлиб ўтади. Саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоалар шу йилнинг октябрь ойида Туркиянинг Аланья шаҳрида бўлиб ўтадиган чемпионлар лигасининг финал босқичига йўлланма олишади.
Куни кеча Муборакда ўтказиладиган саралаш баҳсларига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра, Николай Лапа мураббийлик қилаётган «Машъал-2000» «А» гуруҳида «Бухоро», «Умид» (Ашхобод, Туркманистон), «Шўртан» (Ғузор) жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Қуйида қуръа натижалари ва ўйинлар тақвимини келтириб ўтамиз.
«А» ГУРУҲИ: «Машъал» (Муборак), «Бухоро» (Бухоро), «Умид» (Ашхобод), «Шўртан» (Ғузор).
«В» ГУРУҲИ: «Бунёдкор» (Тошкент), «Андижон» (Андижон), «Насаф» (Қарши), «Шофиркон» (Бухоро).
15 май.
«Машъал» - «Умид»
«Шўртан» - «Бухоро»
«Бунёдкор» - «Шофиркон»
«Насаф» - «Андижон»
16 май
«Машъал» - «Шўртан»
«Умид» - «Бухоро»
«Насаф» - «Бунёдкор»
«Шофиркон» - «Андижон»
17 май
«Умид» - «Шўртан»
«Машъал» - «Бухоро»
«Шофиркон» - «Насаф»
«Бунёдкор» - «Андижон»
18 май
Дам олиш куни
19 май
«А-1» - «В-2»
«В-1» - «А-2»
«А-3» - «В-4»
«В-3» - «А-4»
20 май
7-8 – ўринлар уучун
5-6 – ўринлар учун
3-4 – ўринлар учун
Финал