"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Майкл Каррик ўзининг фаолиятини қайтадан бошлайди. Хабарларга кўра, Каррик қуйи дивизион жамоаси бўлмиш "Линколн Сити" бош мураббийлигига тайинланади.
40 ёшли мутахассис ўтган йилнинг ноябрь ойида "МЮ"дан кетган эди. У қабул қилиб оладиган жамоа айни дамда Биринчи Лигани 17 ўринда якунлади.