Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Симеоне: "Гризманн ҳақида гапириш - клуб тарихидаги энг яхши футболчи ҳақида гапириш демакдир"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне “матрасчилар” Чемпионлар лигасига йўлланма олганидан сўнг, жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманн ҳақида ижобий фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик мутахассис шогирдлари 11 май куни Ла Лиганинг 36-турида "Эльче"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ЕЧЛга йўлланмани қўлга киритди.

«Гризманн ҳақида гапириш - бу клуб тарихида энг кўп гол урган футболчилардан бири ҳақида гапириш. У бу йил қайтиб келди, ўзининг энг яхши формасига қайтди ва кейин жароҳат олди. Жароҳатдан қайтиб, яхши ўйинлар ўтказди, аммо рақиблар дарвозасини ишғол эта олмади. Бугун у ўзи гол ура оладиган пайтда Де Полга голли узатма берди. Бу ўйинчининг буюклигидир ”, - деди аргентиналик мураббий Movistar нашрига берган интервьюсида.

Франциялик ҳужумчи ўтган йилнинг август ойида “Барселона”дан “Атлетико”га қайтган эди. 31 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лигада 3 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:40, 13.05.2022.
Ўқилди: 1165 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.