Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем келажакдаги фаолиятини ҳақида гапирди.
"Мен ўйлаётган ягона келажак - "Боруссия Дортмунд" учун кейинги ўйин. Келгуси мавсумда ҳам шу ерда ўйнайман", - дея футболчининг сўзларини келтиради SportBuzzer.
Аввалроқ, 18 ёшли футболчининг хизматларига Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.