"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси ярим финалида "Реал"дан қабул қилиб олинган мағлубият унинг келажагига қандай таъсир қилиши ҳақида фикр билдирди.
“Жамоа Чемпионлар лигасида яхши ўйин кўрсатди. Албатта, турнирдан чиқиб кетганимиз барчанинг ҳафсаласини пир қилди, чунки биз финалга интилгандик. Бироқ, бу омадсизлик келажагимга таъсир қилади деб ўйламайман. Премьер-лигада эришмоқчи бўлган мақсадим аллақачон амалга ошди», - деди испаниялик мураббий Marca нашри билан суҳбатда.
Испаниялик мутахассис 2016 йилдан буён “шаҳарликлар”ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида «Манчестер Сити» 3 марта чемпионликни қўлга киритди, аммо Чемпионлар лигаси совринини қўлга кирита олмаган.