Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Чим устида хоккейчиларимиз тарихда илк марта Осиё ўйинлари йўлланмасига эга бўлишди

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида чим устида хоккей бўйича Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларига саралаш мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда қитъамизнинг 9та давлати вакиллари ғолиблик учун баҳс олиб боришяпти.

Саралаш мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон чим устида хоккей терма жамоаси гуруҳ босқичида бир ғалаба, икки дуранг ва бир мағлубият қайд этди. Вакилларимиз ўрин олган гуруҳда Уммон терма жамоаси 12 очко билан 1-ўринни эгаллади. Ўзбекистон ва мезбон Таиланд терма жамоалари эса бир хил – 5тадан очко жамғаришди. Фақат тўплар нисбатига кўра ҳамюртларимиз гуруҳда 3-ўринни эгаллашди. Кейинги ўринлар мос равишда Гонконг ҳамда Қозоғистон терма жамоаларига насиб этди.

Бугун ўтказилган плей-офф босқичида терма жамоамиз аъзолари Cингапур устидан ғалабага эришди ва мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба XIX ёзги Осиё ўйинларининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Олдинда вакилларимизни Шри-Ланка терма жамоасига қарши ўйин кутиб турибди. Мазкур ўйинда қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар Ўзбекистон хоккейчилари XIX ёзги Осиё ўйинларида қатнашади.

Ушбу тарихий ғалаба билан терма жамоамиз аъзоларини муборакбод этамиз.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 16:47, 14.05.2022.
Ўқилди: 1500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5816]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5476]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3732]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3265]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2717]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2658]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2593]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2577]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2275]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [1925]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик