Пеп Гвардиола “Вест Хэм” билан дурангдан кейин (2:2) "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди.
“Ҳақиқатан ҳам яхши ўйин бўлди ва шу билан бир қаторда жуда қийин бўлди. Бу стадионда камбэк амалга оширганимиздан жуда хурсандман. Иккинчи бўлим яхши ўтди. Биз очко олдик.
Бизни қийин учрашувлар кутиб туришини билардик. Ўртадаги тўрт очкодан кейин энди тўплар фарқи ҳақида ҳеч қандай асос йўқ, умуман фикр йўқ.
Биз фақат "Астон Вилла"га қарши ғалаба қозонишимиз керак. Агар буни уддалай олмасак "Ливерпуль" чемпион бўлади.
Биз чемпионликни нафақат тўпни назорат қилиш ёки шунга ўхшаш бошқа нарсаларда қўлга киритишимиз мумкинлигини исботлаймиз, балки бошқа жиҳатлар ҳам бор”, - деди Гвардиола.