«Челси» бош мураббийи Томас Тухель ижтимоий тармоқларда ярим ҳимоячи Мейсон Маунтга нисбатан қилинган ҳақоратларга изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз, Англия кубоги финалида "Ливерпул"га қарши ўйинда (0:0, пенальтилар бўйича 5:6) Маунт пенальтилар сериясида ҳал қилувчи 11 метрлик зарбани ноаниқ амалга оширган эди.
Немис мутахассиси ярим ҳимоячини жамоа учун муҳимлигини таъкидлаб, Маунтни "Челси"нинг асосий футболчиси деб атади.
“Бу пенальти Мейсон ҳақидаги фикримни ўзгартирмайди. У жуда яхши йигит ва биз амалга оширилмаган пенальти сабабли унга шубҳа билан қарамаймиз.
Ҳеч нарса Маунтни ҳақорат қилганларни тўхтата олмайди, лекин биз тергов ишларини давом этишга ҳаракат қиламиз ", - деди Тухель Mirror нашрига.
23 ёшли Маунт жорий мавсумда "Челси" сафида барча турнирлар доирасида 52 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.