"Лацио" бош мураббийи Маурицио Сарри ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савичнинг кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Клуб президенти билан суҳбатда, агар Милинкович-Савич кетса, у Италияда қолмаслигига амин бўлдим", - дея Саррининг сўзларини келтиради Football Italia.
Аввалроқ ярим ҳимоячига "ПСЖ" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
27 ёшли серб жорий мавсум А Сериянинг 36 та ўйинида майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.