Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Расман! Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ҳам қолдирилди!

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси (HAPGOC) ва Осиё Паралимпия қўмитаси (APC) бугун жорий йил 9-15 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган Пара Осиё ўйинларининг бошқа муддатга кўчирилганини эълон қилди. Бу ҳақда APC расмий сайти хабар бермоқда.

Бу эълон Осиё Олимпия Кенгаши ва ташкилий қўмита (HAPGOC) томонидан Хитойда Covid-19 пандемияси билан боғлиқ нохуш вазиятнинг давом этаётгани туфайли Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларини кейинга қолдириш тўғрисида қабул қилинган қароридан сўнг эълон қилинди.

Энди APC, Хитой Паралимпия қўмитаси ва HAPGOCдан ташкил топган ишчи гуруҳ 2023 йилда бўлиб ўтадиган Ўйинларни қайта режалаштириш устида иш олиб боради. Яқин келажакда бу ҳақда қўшимча маълумотлар эълон қилиниши кутилмоқда. Таъкидлаш керакки, Ханжчоу-2022 Осиё ва Пара Осиё ўйинларнинг рамзи, шиори ва йили ўзгаришсиз қолади.

Киритилди: 16:40, 17.05.2022.
Ўқилди: 1589 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.