Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

ФИФА президенти Зепп Блаттернинг Ўзбекистонга ташрифи (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Баҳо:
+1 | -

ФИФА президенти Зепп Блаттер Ўзбекистонга ташрифи доирасида 16 май, чоршанба куни Тошкентнинг бир қатор диққатга сазовор жойларида бўлди.

ФИФА раҳбарининг ташриф дастурига кўра, у дастлаб пойтахт марказидаги «Форумлар саройи»да меҳмон бўлди. Шундан сўнг Навоий кўчасида қад ростлаган «Симпозиумлар саройи»да бўлган нуфузли меҳмон бу каби ҳашаматли иншоотлар уни ҳайратга солганини тан олди.

ФИФА президенти, шунингдек, Тошкентнинг Чилонзор туманида қурилиши давом этаётган «Бунёдкор» стадионида ҳам бўлиб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Шундан сўнг Зепп Блаттер Ўзбекистондаги айни вақтда энг катта – «Пахтакор» ҳамда янги қуриб битказилган «Локомотив» стадионларини ҳам бориб кузатди.

Шаҳар бўйлаб саёҳат давомида жаҳон футболи раҳбарига Ўзбекистон футбол федерацияси Президенти Мираброр Усмонов ҳамда ОФК президенти вазифасини бажарувчи Жанг Жилонг ҳамроҳлик қилишди. Ташрифлар орасида Зепп Блаттер ЎФФда ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этишга ҳам улгурди.

Фото: ЎФФ матбуот хизмати (Ҳусан Пирмуҳамедов).
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 19:58, 16.05.2012.
Ўқилди: 7986 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.