«Милан»нинг собиқ футболчиси Деметрио Альбертини «россонерлар» чемпионликни кафолатлаш учун «Сассуоло»га қарши ўйинда камида битта очко олиши керак бўлган А Сериянинг сўнгги туридаги учрашувдан олдинги фикрларини билдириб ўтди.
«Менимча, «Милан» хотиржам бўлиши керак. Уларда чемпионлик учун ҳамма нарса бор. Ҳаммаси ўз қўлида. Февраль ойидаги "Милан дербиси" муҳим аҳамиятга эга эди. "Милан" ишончини йўқотмади ва якунда ўйинни ўзгартирди», - деди Деметрио Альбертини Football Italia билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, дам олиш кунларидаги параллел ўйинда "Интер" "Сампдория"ни қабул қилади. Чемпионлик имкониятига эга бўлиш учун “нерадзуррилар” бу ўйинда албатта ғалаба қозониши ва “Милан”дан мағлубият кутишлари керак.