Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Йозеф Блаттер Оқсарой қароргоҳида қабул қилинди

Баҳо:
+1 | -
FOTO: UzA

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 16 май куни Оқсаройда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Йозеф Блаттерни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистонда Йозеф Блаттерни ўз ҳаётини жаҳон ва миллий футболни ривожлантиришга бағишлаган таниқли жамоат арбоби сифатида билишларини таъкидлади. Бу – ФИФА раҳбарининг Ўзбекистонга учинчи ташрифи. Мазкур ташриф ўзбек футболининг 100 йиллиги нишонланаётган кунларга тўғри келди.

Учрашувда Ўзбекистонда футболни ривожлантириш истиқболлари, мамлакатимизнинг ушбу нуфузли халқаро тузилма билан самарали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди. «Гол», «Гол-2» ва «Гол-3» лойиҳаларининг амалга оширилгани шундай ҳамкорликнинг натижаларидандир. Ушбу лойиҳаларга мувофиқ Тошкент шаҳрида сунъий қопламали футбол майдони ва мамлакатимиз ўсмирлар терма жамоаларининг ўқув-машқ базаси қурилди, Самарқанд шаҳрида эса мини-футбол учун ёпиқ манеж барпо этилмоқда. Ўзбекистон болалар-ўсмирлар футболини, рефери ва мураббийларнинг миллий мактабини ривожлантириш борасида ҳам ФИФА билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор.

Бугунги кунда футбол Ўзбекистонда энг оммавий спорт турларидан бирига ва миллионлар ўйинига айланган. Ушбу спорт тури айниқса, ёш авлод ўртасида кенг оммалашган. Давлатимиз томонидан футболни янада оммалаштиришга улкан эътибор ва ёрдам кўрсатилмоқда. Бу маънавий ва жисмоний баркамол авлодни тарбиялашга доир сиёсатнинг муҳим йўналишларидандир. 2011 йил 19 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011–2013-йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ мамлакатимизда футбол инфратузилмасини кенгайтириш ва ушбу спорт турини тарғиб қилиш борасидаги ишларни янада фаоллаштиришга доир тадбирларнинг тизимли режаси тасдиқланди.

ФИФА раҳбари самимий қабул учун Президентимиз Ислом Каримовга миннатдорлик изҳор қилди ва мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги муваффақиятларига, шу жумладан, Ўзбекистон спортчиларининг жаҳон майдонларидаги улкан ютуқларига юксак баҳо берди.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 20:17, 16.05.2012.
Ўқилди: 6908 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.