Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

"Setanta Sport Eurasia" Ла-Лиганинг эксклюзив ҳуқуқини уч йилга сотиб олди

Баҳо:
+1 | -

"Setanta Sport" канали Испания чемпионатини қуйидаги давлатларга сўнгги уч мавсумда телетрансляция қилиш бўйича эксклюзив ҳуқуқни харид қилганини тасдиқлади: Арманистон, Озарбойжон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон.

Битим 2012/13 мавсум бошида кучга киради ва 2015/16 мавсум сўнгига қадар амалда бўлади. Шартномага кўра, Setanta компанияси ҳар бир мавсум мобайнида камида 60 та учрашувни тўғридан-тўғри трансляция қилиш, шуниндек, қолган ўйинларни ва ҳар бир тур шарҳини ёзиб олинган ҳолда эфирга узатиш ҳуқуқини беради.

"Setanta Sport" ижрочи директори Дуйар МакКоли шундай деди: "Биз Испания чемпионати трансляциясининг эксклюзив ҳуқуқини қўлга киритганимиздан жуда хурсандмиз. Бу бизнинг тез ривожланаётган каналимиз учун ажойиб харид ва энг юқори сифатли воқеаларни трансляция қилиш истагимизнинг яққол тасдиғидир. Айниқса, 100 фоиз экслюзивликни қўлга киритганимиздан жуда хурсандмиз. Бу жаҳоннинг энг ёрқин чемпионатларидан бирининг ўйинларини фақат "Setanta Sports" каналида томоша қилиш мумкинлигини англатади".

"Испания чемпионатида жаҳоннинг энг яхши икки футболчиси Лионель Месси ва Криштиану Роналду тўп суради ва улар жаҳон элитаси ҳисобланувчи клубларни мужассамлаштиради. Биз бундай яемпионат ўйинларини ҳамкорларимизга тақдим этишдан хурсанлмиз ва каналимизни имкон қадар кўпроқ давлатда кўрсатишлари учун янги алоқалар қидирамиз".

Испания чемпионати трансляцияси ҳуқуқидан аввал Англия Премьер-Лигаси, Англия Кубоги, Италия Чемпионати, MLS ва NHL ўйинлари трансляцияси борасида муҳим шартномалар имзоланган эди. Айни вақтда "Setanta Sport" ҳафтасига 30-40 воқеани жонли эфирда узатмоқда. Бу сон Испания чемпионати ўйинларини кўрсатиш эвазига август ойидан янада ортади. Барча трансляциялар рус тилида шарҳлаб борилади.

"Setanta Sport" канали ҳақида
"Setanta Sport" — яқинда очилган спорт канали бўлиб, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Молдовада эфирга чиққан, шунингдек Арманистон, Озарбойжон, Беларусь, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда эфирга узатилиши кутилмоқда. Канал суткасига 24 соат, ҳафтасига 7 кун эфирга эга ва Setanta Sports компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи Eurasian Broadcasting Enterprise Limited томонидан амалга оширилади.
"Setanta Sport" Евроосиё минтақасидаги кўплаб ҳамкорлар билан шартномалар имзолашга тайёр. Батафсил маълумотлар учун www.setantasport.com вебсайтига ўтишингиз, eurasia@setanta.com электрон почтасига хат ёзишингиз ёки +353-1-474-80-00 рақмига қўнгироқ қилишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:32, 16.05.2012.
Ўқилди: 10136 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6849]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3197]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3089]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2332]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2083]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2051]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1953]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1875]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1664]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1580]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик