Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Италия А Серияси ҳамда Ўзбекистон афсоналари иштирокидаги матбуот анжумани

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Бунёдкор» стадиони анжуманлар залида 17 май, сешанба куни Ўзбекистон ва Италия футболи афсоналари иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Италия терма жамоасининг афсоналари Даниэле Маццаро, Альберто Жилардиньо, Венсан Кандела, Алдаир ва ўзбек футболининг юлдузлари Виктор Карпенко, Сервер Жепаров, Анвар Ғофуров, Камолиддин Мурзоев иштирок этди.

Шунингдек, Италия ва Ўзбекистон афсоналари ўртасидаги ўйинни шарҳлаб бориш учун россиялик таниқли шарҳловчи Нобель Арустамян ҳам таклиф қилинган. Арустамян билан бирга Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ўйинни шарҳлаб боради.



"Таклиф учун раҳмат. Ўзбекистонда меҳмон бўлишни анчадан буён орзу қилардим. Ўзбекистон — футбол мамлакати. Бу ер ҳақида жуда кўп нарса биламан. Ҳозирги кунда асосий юлдуз ҳисобланадиган Элдор Шомуродов билан доим суҳбатлашиб тураман. Мен Италияда унинг меҳмони бўлдим. Ундан ташқари, шунча юлдуз ташриф буюрибди. Ўйлайманки, эртага ажойиб футбол байрами бўлиб ўтади", — деди Нобель Арустамян.

Италиялик собиқ футболчи Венсан Кандела «Рома» ва Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди.



"Бу Элдор учун «Рома»даги илк мавсум. Жозе Моуриньо ҳам римликлардаги дебют мавсумини ўтказмоқда. Шунинг учун у ерда ҳамма нарса ўзгача. Шомуродов кўп ўйин амалиётига эга бўлмаса ҳам, майдондаги ҳар бир дақиқасида жуда яхши таассурот қолдирган. Баъзи тўғриланадиган нарсаларни жойига қўйса, Элдор кучли футболчи", — деди Венсан Кандела.



"Бу шоу бўлади деб ўйламайман. Барча футбол ишқибозларига ёқадиган ўйин намойиш этишимиз керак. Қанча кўп гол бўлса, шунча яхши бўлади. Ҳеч қандай принципиаллик йўқ, бу шунчаки ўртоқлик ўйини", — деди Виктор Карпенко.

Анжумандан сўнг Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари ёшларга маҳорат дарсларини кўрсатиб берди.

Ўзбекистон ва Италия футболи афсоналари ўртасидаги учрашув 18 май, чоршанба куни 19:00 да «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.

Ўйинда қуйидаги номлар қатнашиши аввалроқ маълум қилинганди:

Ўзбекистон футболи афсоналари: Павел Бугало, Игнатий Нестеров, Бахтиёр Ашурматов, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Акмал Шораҳмедов, Асқар Жадигеров, Ислом Иномов, Асрор Алиқулов, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Темур Кападзе, Санжар Турсунов, Азиз Ҳайдаров, Жасур Ҳасанов, Элдор Магдеев, Александр Гейнрих, Бекзод Маматқулов, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Носир Отақўзиев, Анвар Солиев, Неъматилло Қутибоев.

Италия футболи афсоналари: Кристиан Аббиати, Дарио Шимич, Лука Антонини, Кристиан Заккардо, Кристиан Зенони, Эдуардо, Алдаир, Венсан Кандела, Луижи ди Бяджо, Анжело Карбоне, Марек Янкуловский, Сержиньо, Людовик Жюли, Робсон Толедо, Альберто Жилардиньо, Даниэле Маццаро, Винченцо Яквинта.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:41, 18.05.2022.
Ўқилди: 3052 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5441]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4146]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3487]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3186]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3106]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2990]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2612]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2411]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2386]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2341]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик