"Севилья" футболчиси Антони Марсьяль жароҳат олган. Хабарларга кўра, ҳужумчи жамоасининг "Атлетико"га қарши баҳсини (1-1) жароҳати сабаб ўтказиб юборган. Марсьяль катта эҳтимол билан бу мавсумда қайта майдонга тушмайди ва ёзда яна "МЮ"га қайтиб кетади.
У январь ойида Ла-лигага йўл олган эди. Марсьяль "Севилья" сафида ҳозирга қадар 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга муаллифлик қилди.