Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Биринчи лига-W мусобақасига 19 май куни қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

Эртага — 19 май куни Биринчи лига-W мавсуми учун қуръа ташланади ва жараён ЎзПФЛ тармоқлари орқали 11:00 дан бошлаб онлайн намойиш этилади. 

Жорий мавсумда ҳам Олий лига йўлланмаси учун 5 та жамоа кураш олиб боради: АГМК II, “Бухоро-W”, “Сурхон-W”, “Динамо-W”, “Андижон-W”. Мавсум якунига кўра биринчилик ғолиби Олий лига йўлланмасини қўлга киритади. Регламентга кўра, агар АГМК-W асосий жамоаси Олий лигадаги ўрнини сақлаб қолса, у ҳолда АГМК II жамоаси ҳар қандай ҳолатда ҳам элита йўлланмасини қўлга кирита олмайди. 

Мусобақа формати ўзгаришсиз қолган. Бунда учрашувлар навбатда-навбат марказлашган тартибда 5 та шаҳарда ўтказилади: Термиз, Самарқанд, Бухоро, Андижон. Сўнгги турга Тошкент мезбонлик қилади. Қолган 4 та шаҳар кетма-кетлиги қуръа ёрдамида аниқлаб олинади. Шу тариқа жамоалар мавсум якунига қадар жами 12 тадан ўйинда ва умумий 15 та турда иштирок этади. 

Режага кўра дастлабки уч тур учрашувлари 6-10 июнь кунлари, кейинги учлик учрашувлари эса 23-27 июнь саналарида бўлиб ўтади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:17, 18.05.2022.
Ўқилди: 1144 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик