"Реал" клуби вакиллари "Барселона" президенти Жоан Лапорт нега Мадрид жамоаси билан боғлиқ ишларга бунчалик қизиқаётганини тушунмаяпти.
Marca нашри хабарига кўра, "Реал" раҳбарлари Лапортнинг сўнгги пайтларда Каталония клуби 50 миллион евро маош сўраган Мбаппе билан шартнома имзоламаслиги ҳақидаги сўзларидан ҳайратда қолган. "Қаймоқранглилар" "кўк-анорранглилар" президенти нима учун Мадрид жамоаси билан боғлиқ воқеалардан бунчалик хавотирда эканини тушунмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Килиан Мбаппени сотиб олиш учун асосий даъвогар ҳисобланади. Хориж матбуоти хабарига кўра, "қаймоқранглилар" ҳужумчининг трансфери ҳақида Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилишади.