Каталониянинг "Барселона" клуби Ҳиндистонда ўзининг футбол академиясини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Манбада кўрсатилишича, мактабда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёш футболчилар ўқиши режалаштирилган. Режага кўра, мактаб шу йилдан бошлаб ишга тушиши керак.
Қўшимча қилиб шуни айтиш керакки, шу кунгача ҳали бирор-бир Европа клуби Ҳиндистонда футбол мактаби очмаганди. "Барселона" бу борада биринчи қадамни ташлади.













