Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ЎФАда ФИФА техник консультанти Дарсадзе билан учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

ЎФА қошидаги футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида ОФКнинг «ПРО» дипломи бўйича модул дарслари бўлиб ўтди. Модул давомида ФИФА техник консультанти, таниқли мутахассис Гаёз Дарсадзе 23 нафар мураббийга амалий ва назарий кўникмаларини бериб борди.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида мазкур курсларнинг якуни ва мураббийлар таълими борасидаги кейинги режалар муҳокама қилинди. Суҳбат аввалида курсларда таълим олган ёш мураббийларимизнинг салоҳияти ҳақида сўз борди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов футбол кундан кунга ривожланиб бораётгани, ўз устида ишлайдиган, доимий равишда билимини ошириб борадиган, замонавий талабларга жавоб берадиган мутахассис-кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш муҳим вазифа эканини таъкидлаб ўтди. Жисмоний ва техник тайёргарлик мураккаб жараён эканлиги, бу йўналишларга илмий ёндашув зарурлигини қўшимча қилди.

Суҳбат давомида бугунги футболда техник директорларнинг ўрни ҳақида ҳам сўз борди. Ёш футболчиларнинг ўсиб бориши ва ривожланишини доимий мониторинг қилиш юзасидан бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Академиялардаги таълим ва машғулотлар бевосита техник директорлар назорати остида эканлиги, барча жараёнларни ташкил этишда бу мутахассисларнинг билим ва савияси муҳим эканлиги таъкидланди.

Учрашув давомида болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш, барча ёш тоифасидаги футболчиларни ягона электрон базасини шакллантириш, оммавий футбол билан шуғулланувчилар сонини ошириш юзасидан фикр алмашилди. Гаёз Дарсадзе халқаро андозалар асосидаги намунали академияларга қўйиладиган талаблар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, аёллар футболимизда ўсиш кузатилаётгани, аввалги ташрифидан сўнг бу йўналишда тизимли ишлар йўлга қўйилганини қўшимча қилди.

Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида ФИФА техник консультанти Гаёз Дарсадзе бир қатор йўналишлар юзасидан ўз таклифларини берди. Томонлар ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 18:19, 19.05.2022.
Ўқилди: 1012 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.