Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шаҳбозни агентлар бошқаряптими? Нега ҳамюртимиз Беларус чемпионатида майдонга тушмаяпти? Умаров ҳақида катта мақола

Баҳо:
+ | -

Беларуснинг "Трибуна" портали БАТЭ сафида ўйнаётган ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров ҳақида мақола тайёрлади. Қуйида Умаровнинг атрофида рўй бераётган воқеалар ҳақида танишингиз мумкин.

Шаҳбоз Умаровнинг чигал ҳикояси:

Бу мавсумда Беларуснинг БАТЭ клуби 13 та расмий ўйин ўтказди - миллий чемпионат, Беларус кубоги ва Суперкубоги. Аммо “сариқ-кўклар”нинг 2021 йилдаги етакчиларидан бири, ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров уларнинг бирортасида ҳам иштирок этмади. Бундан ташқари, у ҳеч бир учрашувнинг қайдномасидан жой олмади. Деярли 100 фоиз ишонч билан айтишимиз мумкинки, 21 май куни бўлиб ўтадиган Кубок финалида 23 ёшли ҳамюртимизни на бошланғич таркибда, на захирада кўра олмаймиз.

Шу билан бирга, БАТЭ бош мураббийи Александр Михайлов ҳужумчининг нима учун таркибда йўқлиги сабабларини гапирмаяпти. Клубнинг эса футболчи билан хайрлашиш истаги ҳақида гап йўқ. Беларуслик ҳамкасбларимиз ҳозирда Умаров ва "сариқ-кўклар" ўртасида нима бўлаётганини аниқлади.

Йилни зўр бошлади, аммо мураббий билан зиддият юзага келди:

Шаҳбозни БАТЭнинг асосий активларидан бири деб бежиз айтишмаган. 2020 йилда Беларус футболида пайдо бўлган ва “Энергетик-БГУ” билан шартнома имзолаган ўзбекистонлик футболчи тезда ўзини кўрсата бошлади. 21 ёшли футболчи ўз дебютини айнан БАТЭ жамоасига қарши ўтказди ва мавсумнинг биринчи ярмида у шунчалик яхши таасуроот қолдирдики, Борисов жамоаси ёзда у билан мавсум якунини кутмасдан шартнома имзолади. Лекин Умаров барибир йилни “студентлар” таркибида якунлади (барча турнирларда 31 ўйинда тўртта гол, учта “ассистентлик”).

Ҳамюртимиз кейинги мавсумни Виталий Жуковский жамоасида бошлади ва у ерда дарҳол етакчилардан бирига айланди. Натижада йил давомида ёш футболчи барча турнирларда 36 та ўйиннинг 25 мартасида асосий таркибда майдонга тушди. Алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керакки, Шахбоз Батумининг "Динамо" жамоасига қарши Конференциялар лигаси саралашида учрашувнинг бошидан охиригача ўйнади, лекин самарали натижа қайд эта олмади.

Бироқ, у миллий биринчиликда ёмон ўйни намойиш этмаётганди: 6 та гол (ҳаммаси чемпионатда) ва 9 та голли узатма. Биргина қишда клубни тарк этган ҳужумчи Дмитрий Юсов (8) Шахбоздан кўпроқ гол урганди ва Умаров чемпионатдаги паслар сони бўйича “минора”нинг энг яхши 5 нафар футболчи орасидан жой олганди. Ярим ҳимоячининг бир нечта голлари "сариқ-кўклар"га чемпионлик учун курашда энг муҳим очколарни келтирди, аммо якунда БАТЭ чемпионликни қўлга кирита олмади.

Умуман олганда, Шаҳбоз чиндан ҳам яхши ўйнади ва жамоада мураббийлар алмашган бўлсада, Борисовликлар юртдошимизни таркибда сақлаб қолишди. Тransfermarkt портали хабарига кўра, футболчининг трансфер қиймати 500 минг евро даражасида сақланиб қолган. БАТЭ бир вақтлар бунинг учун 100 мингдан кам пул тўлаган. Ушбу порталнинг ҳисоб-китобига кўра, БАТЭ таркибида Станислав Драгун, Данила Нечаев (650 минг евро), шунингдек, серблар Яков ва Александр Филиповичи (мос равишда 1,1 миллион ва 1,2 миллион) катта миқдорда баҳоланади.

Тўғри, Умаровнинг 2022 йилги мавсумга тайёргарлиги осон бошлангани йўқ. "Трибуна" хабарига кўра, ўзбекистонлик футболчи таътилдан шундай ҳолатда келганки, у дастлабки машғулотларнинг бирида (машқлар анча осон бўлган бўлса-да) юкламаларга бардош бера олмади ва машғулотни муддатидан олдин тугатди – футболчи шунчаки касал бўлиб қолди. Аммо кейин яхшиланди.

Умаров клубнинг олтита назорат-учрашувидан учтасида иштирок этган (январь ойида у Ўзбекистон терма жамоасига чақирув туфайли бир нечта ўртоқлик учршувларини ўтказиб юборган). Ярим ҳимоячининг 88-дақиқада "Ислоч" дарвозасининг юқори бурчагига узоқ масофадан йўллаган ажойиб зарбаси "сариқ-кўклар"га 2:1 ҳисобида ғалаба келтирди.

19 феврал куни Умаровнинг БАТЭдаги кейинги ҳаётини кўп жиҳатдан олдиндан белгилаб қўйган воқеа содир бўлди. Ўша куни борисовликлар "Динамо-Юни" ва "Шахтёр" (Петрикивка) жамоалари билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. "Кончилар"нинг иккинчи таркиби ҳаракат қилган бўлишига қарамай, жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Бироқ ўша учрашув таблодаги ҳисоблар билан эмас, бошқа ҳолатлар билан ёдда қолди. Умаров 37-дақиқадаёқ майдонни тарк этди. Бунинг ўрнига ёшлар таркиби футболчиси Александр Французов майдонга тушди. Шу билан бирга, Михайловда ўзбекистонлик футболчини захирага олиш учун асос йўқ эди: ҳужумчимиз майдонда фаол бўлди, тинимсиз жангга киришди, дарвозага зарба берди, ҳеч қандай жароҳат олмади. Умуман олганда, ўйинни бемалол давом эттиришим мумкин эди.

Футболчи ва бош мураббий ўртасидаги можаро уни алмаштиришга олиб келди. 35-дақиқада майдон марказида тўпни қабул қилиб олган Шаҳбоз рақибни чиройли тарзда мағлуб этмоқчи бўлди, аммо якунда тўпни йўқотди ва рақиб футболчиларини қарши ҳужумга ўтказиб юборди. Орадан бир неча сония ўтгач, Михайлов Умаровнинг бу "қилиғидан" жаҳли чиқди ва юртдошимизни оддий ўйнашини талаб қилиб, қаттиқ формада "асабийлашди".

"Трибуна" хабарига кўра, бунга жавобан футболчи ҳам анча эмоционал тарзда мутахассисдан бундай эпизодда қандай ҳаракат қилиш кераклигини сўради. Мураббий яна футболчига эътироз билдирди. Умаров бундай муносабатга чидай олмади ва мураббий футболчидан қолишни сўраган бўлса-да, дарҳол майдонни тарк этиб, кийим алмаштириш хонасига йўл олди.

Ёшлар жамоаси билан боғланиш, асосий таркибга қайтиш ва агентларнинг умумий таъсири:

Воқеадан бир неча кун ўтгач, Владислав Татур воқеанинг кичик тафсилотларини ошкор қилди. Журналистнинг сўзларига кўра, тортишув кийим алмаштириш хонасида давом этган. Жамоа икки гуруҳга бўлинган: кимдир футболчи мураббийга ҳурматсизлик кўрсатган деб ҳисоблаган, кимдир эса мураббий ўзини юмшоқроқ тутиши мумкин эди, деб ўйлаган.

Бу можаро эътибордан четда қолмади. БАТЭ фаол равишда Шаҳбозга янги жамоа излашни бошлади, бироқ клуб сўраган 650-700 минг еврони тўлаб берадиган "мард" клуб топилмади. Ўзбекистонлик футболчининг хизматларига бир нечта жамоалар қизиқиш билдиришган, бироқ улар ярим ҳимоячи учун максимал 300 минг евро тўлашга рози бўлган. Лекин асосан 100 минг евролик таклифлар бўлган, бу эса борисовликларга тўғри келмаган.

Хўш, кейин воқеалар энг кутилмаган тарзда ривожлана бошлади. Умаровга жазо сифатида уни ёшлар таркибининг машғулотларига юборишга қарор қилинди. Ҳамюртимиз ҳам бунга рози бўлган шекилли, бу қаердадир индивидуал режа асосида ишлагандан кўра яхшироқ, деган фикрга келди. Қолаверса, мураббийларининг ишончини қайтариш имконияти ҳам бор эди. Аммо легионер футболчимиз ёшлар таркибидаги биринчи машғулотларида кўриниб бермади. Нега? Маълум бўлишича, бунга футболчининг агентлари аралашган. Биздаги маълумотларга кўра, ўзбекистонлик футболчининг ишлари билан шуғулланаётган иккита агент бор ва айнан улар футболчига “сариқ-кўклар”нинг иккинчи жамоаси билан машғулот ўтказишни тақиқлаган. Умаровнинг агентлардан нима қарзи бор эканлигини номаълум, лекин у Михайловни эмас, балки агентларни тинглаган ва натижада машғулотларда қатнашмаган, бу клубдаги ҳамма учун кутилмаган ҳол бўлди.

Айтганча, Татур февраль ойида ўзбек агентлари можарога аралашиши мумкинлигини айтди:

- Футболчининг ўзига бўлган ишончни ёшлар жамоаси орқали қайтариш истагига қарамай, кўп нарса БАТЭга янада кўпроқ босим ўтказиш ва клубни ҳатто дастлаб мос келмаган таклифга ҳам рози бўлишга мажбурлаш учун футболчини можарони кучайтиришга ишонтира оладиган агентларга боғлиқ, - деб ёзади журналист.

Мавжуд маълумотларга қараганда, ҳозирда Умаров тақдирини асосан агентлар ҳал қилмоқда.

Шу билан бирга, БАТЭ мураббийлар штаби можарони кучайтирмасликка қарор қилди ва натижада 23 ёшли футболчини асосий таркибга қайтарди. Бу Беларус чемпионати бошланишидан олдин содир бўлди. Март ойининг охирида Михайлов ярим ҳимоячи ҳамма билан ишлаши ҳақида ҳам гапирди, аммо мураббий тафсилотларни очиқламасликка қарор қилди.

Шаҳбоз шу кунгача БАТЭнинг асосий жамоаси билан ишламоқда: у ўйин машғулотларда қатнашади, икки таркибга бўлинган назорат беллашувларда ўйнади, залда ҳамма билан бирга шуғулланади. Бироқ, "Трибуна" аниқлашича, агентларнинг талабига биноан, Умаров Михайлов билан ярашишга рози эмас, бу унинг таркибга қайтишига ҳисса қўшиши мумкин. Натижада, легионер футболчимиз нафақат жамоанинг асосий таркибида, балки ёшлар жамоасининг ўйинларида ҳам йўқ.

Айтишимиз мумкинки, февраль ойида футболчилар ва мураббий ўртасида юзага келган можаро агентлар ва клуб ўртасидаги қарама-қаршиликка айланиб кетди. Ва ҳозирги вазиятда Умаров ўз воситачиларига қулоқ солмоқда, гарчи айни пайтда у ўйин амалиётисиз қолаётган бўлса-да. Манбаларимиз бу ҳолатни футболчининг агентлари БАТЭ уни сотишни истамаса ҳам, ёзги трансферлар вақтида Умаровни жамоани тарк этишини исташи билан боғлашмоқда. Ўйин амалиётининг етишмаслиги нархнинг ошишига ёрдам бермайди.

Можарони ҳал қилишнинг мумкин бўлган вариантларидан бири - бошқа клубга ижарага бериш бўлиши мумкин. Қолаверса, биздаги маълумотларга кўра, Умаровнинг БАТЭ билан шартномаси 2023 йил охиригача амал қилади. Футболчининг Беларусдаги фаолиятини бошлаган “Энергетик-БГУ” жамоасига қайтишини тасаввур қилиш осон. Бироқ, бир ҳафта олдин “талабалар” бош мураббийи Павел Родненок бундай сценарий юзага келиши даргумонлигини, чунки пойтахт клубида футболчининг молиявий эҳтиёжларини қондириш учун маблағ йўқлигини айтди. Родненок ярим ҳимоячи БАТЭдагидан кам маош олишни истамаслигига ишончи комил.

Умаров ҳақидаги сўнгги маълумотларга қараганда, у мавсум якунига қадар “Торпедо-БелАЗ” жамоасига кетиши мумкин.

Киритилди: 18:56, 19.05.2022.
Ўқилди: 2268 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.