Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай
10/10 14:10 Австралия - Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон - Эрон
10/10 19:00 Иордания - Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн - Индонезия
10/10 21:00 Қатар - Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон - Кувайт
10/10 21:00 БАА - КХДР
10/10 23:00 Ироқ - Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони - Япония
11/10 01:00 Боливия - Колумбия
11/10 02:00 Эквадор - Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла - Аргентина
11/10 05:00 Чили - Бразилия

Ўзидан кейин йирик мерос қолдирадиган футболчилар бешлиги

Баҳо:
+ | -

Футбол ўз тарихининг илк асрида ривожланди, шаклланди ва дунёга кенг ёйилди. Иккинчи юз йиллик давомида эса, у миллиардларнинг севимли спорт турига айланди. Футбол оламида шундай номлар борки, улар ўтмиш, бугун ва келажак учун катта нарсалар қилган ва қилади. Қуйида ана шундай етук афсоналар ва улардан келгуси авлодга қоладиган мерос ҳақида гап боради.

Неймар

Ҳа, бу номни эшитиб, ҳайрон бўлишингиз мумкин. Чунки Неймарнинг футболга қўшган ҳиссаси ва ўтказган таъсирини ҳеч ким аниқ айта олмайди. Яъни бу назария ўта «лойқа»лигича қолмоқда. Балки кейинчалик ҳам аниқ бўлмас. Аммо Неймарнинг даражаси унинг тарихда қолишига етарли бўла олади. Неймар Бразилия футболи тарихидаги энг кўп гол урган иккинчи футболчидир (Пеледан атиги 6 та гол орқада ва буни забт этиш мумкин). У «Сантос» клубида Либертадорлар кубогини ютган, 2015 йилда «Барселона»нинг энг сермаҳсул триоси таркибида бўлган ва ЕЧЛ ғолибига айланганди. Шунингдек, «ПСЖ» ҳужумчиси дунёдаги энг қиммат футболчиси ҳисобланади (транфсери борасида). Ҳали ҳам унинг маррасини ҳеч ким забт эта олганича йўқ.

Лука Модрич

Неймар, Мбаппе, Холанд, Левандовски ва Бензема каби фантастик ҳужумчилар ҳужумчилар «Олтин тўп»ни орзу қилаётган бир пайтда, бир киши унга аллақачон эга чиққан. У «Реал» афсонаси Лука Модричдир. Хорватиялик ўз жамоасини 2018 йилги ЖЧ финалига олиб чиққан ва тарихда қолганди. Модрич тез орада ЕЧЛда яна бир рекордга эга бўлиши мумкин. Бу эса мусобақа тарихидаги энг кўп иштирок этган футболчига айланиш жараёнидир. Бир пайтлар 2012-2013 йилги мавсумда Модрич мухлислар томонидан Ла-лиганинг энг ёмон трансфери сифатида эътироф этилган эди. Энди эса у – қаҳрамон. Бунга мутлақо лойиқ инсон. Шубҳасизки, унинг футболга қўшган ва келажакда қўшадиган ҳиссаси авлодлар ёдида бир умр яшайди.

Мануэль Нойер

Ҳа, Нойер футбол тарихида «ҳимоячи» ролини бажарувчи илк дарвозабон эмасдир. Аммо у тўп билан оёқда энг яхши муомала қиладиган ва ҳимоячиликни мукаммал эплайдиган илк кипер бўлди. «Бавария» афсонасида бошқа ҳеч кимда йўқ характер ва шахсият бор. Биз уни ҳаракатларини кузата туриб, Питер Шмейхелнинг ажойиб даврларини эслаб юборамиз. Совринлар ва сейвлар борасида исталган футболчига ўрнак бўладиган дарвозабон, тарихда бошқа бўлмайди. Нойер ўйинлар давомида майдон марказида ёки рақиб тарафда юрганини кўп кузатгамиз. Бу эса футболчининг ўзига бўлган ишончидан далолат беради. Албатта, Нойер ҳам ўзидан тарихда ўчмас из қолдириб улгурди.

Криштиану Роналду

Ҳеч бир иккиланишсиз, Роналдуни бу рўйхатга қўшиб қўйдик. Усиз иложи йўқ! Негаки, унинг статистикаси бизни шунга мажбур қилади. У қаерда бўлмасин етакчи бўлган. Ҳатто, ҳозир ҳам! Ўз фаолияти давомида кўрсатган натижалари португалияликни танҳога айлантиради. Футбол тарихидаги энг яхши тўпурар номи ҳам унга тегишли. Роналду «МЮ»да ҳам катта ўринга эга бўлиб келмоқда. Унинг даражаси эса осмон қадар. Мероси – келажак ва бугунги кун учун катта тажриба бўлади.

Лионель Месси

Месси ҳамда Роналду ўз авлоди доирасида нафақат етакчилик қилган балки, улар ўз даврига эгалик ҳам қилганди. Уларни бошқалар билан таққослаб бўлмайди. Чунки бу – иложсиз иш. Шунингдек, уларни бир-бирига солиштириш ҳам тўғри бўлмаган бўларди. Бунга сабаб эса Роналду ва Месси икки индивид ва даражаси бир хил. Ҳар бири ўз йўлида танҳо. Тўқнаш келиб қолган пайтларида эса гоҳ униси, гоҳ буниси устун келган. Лекин бир нарса аниқ – Роналду каби Месси ҳам футбол оммасига катта мактаб. Рекорд қайд этиш борасида уларга етадигани йўқ. Табиийки, ўрнак сифатида кўрсатиш учун улардан яхшироқ номзод ҳам...

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 22:21, 19.05.2022.
Ўқилди: 3156 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.