"Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс Англия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Челси" билан 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг жамоанинг жорий мавсумдаги ўйинидан қониқиш ҳосил қилганини таъкидлади.
“Бугун ўтказиб юборилган голдан ҳафсаламиз пир бўлди. Бизда концентрация даражаси яхши бўлганидан ташқари, ортиқча қўрқув йўқ эди. "Челси" ўтган йили Европа чемпионлигини қўлга киритган юқори даражадаги жамоа. Агар сиз уларга кўп бўшлиқ берсангиз, улар сизга зарар етказиши аниқ.
Биз учун ўтказилган ўйинлар ва футболчилар тўплаган тажриба жиҳатидан ажойиб мавсум бўлди. Турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаш имконияти бор. Ўйлайманки, бу мавсумда бизга қарши бўлган барча нарсалар билан 8-ўринни эгаллаш яхши натижа бўлади. Менимча, ўйинчилар жуда яхши ҳаракат қилишди", - дея Рожерснинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC.