"Севилья" президенти Хосе Кастро клуб стадиони ҳақидаги танқидларга жавоб қайтарди. Аввалроқ Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби раҳбари Питер Фишер «Санчес Писхуан»ни «Микки Маус стадиони» деб атаганди.
Немис клуби президенти Европа лигаси финали олдидан Испания стадионининг сиғими кичиклигидан ҳафсаласи пир бўлган ва бу ҳақда салбий фикр билдирган.
"Ўзи таъкидлаганидек "Микки Маус стадиони"нинг директорлар ложаси марказида олтита Европа Лигаси кубоги бор. Бунга тенглашиш учун “Айнтрахт” яна тўртта Кубокни қўлга киритиши керак”, — деб жавоб берди Кастро финал ўйинидан кейин.
Бироқ у ўз жавобининг оҳангини дарҳол юмшатиб, "Айнтрахт" президенти бу сўзларни яқинлашиб келаётган финал босими остида айтганига умид билдирди.