Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханси Флик нима учун "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни Миллатлар лигаси ўйинларига чақирмаганини тушунтирди.
“Охирги йиллардаги жароҳатлар туфайли у дам олмади. Шу сабабли, ўзаро маслаҳатлашган ҳолда ва Жаҳон чемпионатини ҳисобга олиб, бу йил унинг кўпроқ тикланиши муҳим деган фикрга келдик”, - деди терма жамоа устози.
Тер Штеген шу кунгача Германия терма жамоаси сафида 28та ўйин ўтказган, бироқ унинг терма жамоада фаолиятининг асосий қисми Мануэль Нойер соясида ўтган.
Жорий мавсумда дарвозабон Ла Лигада 34 та ўйин ўтказди ва шулардан 11 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.