Мбаппенинг Парижда қолиши фарқли фикрларга сабаб бўляпти. Қаҳрамон Асланов ёзаганидек, келаси мавсум Килианга фаолиятни ПСЖда давом эттириш учун жуда қулай бўлиши билан бирга, "Реал"да давом эттириш учун жуда ноқулай, менимча.
Масалан, ўтган мавумда "Реал" Испанияда чемпион бўлолмаган, ЧЛда финалгача боролмаганди. Бунисида эса Ла Лигада чемпион ва ЧЛда ўта ёрқин тарзда финалга чиқиб улгурди. Балки ғолиб ҳам бўлар. Мбаппесиз! Дейлик, у Мадридга кўчиб ўтса-ю, "Реал" икки асосий мусобақанинг бирида аввалгидек муваффақиятли иштирок этмаса (негадир менга бу мавсумдагидек ўйинни такрорлаш қийин кўринмоқда), Мбаппе учун ижобий старт бўлмаслиги аниқ.
Қўшимчасига, Килиан барибир Парижда бошланган лойиҳани охирига етказиш учун ҳаракат қилиши лозии. Лойиҳа эса ЛЧ бош соврини бош мақсад қилиб олган.
Хуллас, Мбаппе, менимча, хато қилмади. "Орзуларни сотиш"га келсак, мен жуда шошмаган бўлардим. Гап бу йил 24 ёшга тўладиган футболчи ҳақида кетяпти.
Ориф Толипов