Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Абрамов Эрон ва Ливанга қарши ўйинлар учун футболчилар рўйхатини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

3 июнь куни бўлиб ўтадиган Эрон ва 8 июндаги Ливанга қарши ЖЧ-2014 IV саралаш босқичи доирасидаги дастлабки икки ўйин учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22 май куни йиғин бошлайди.

Тошкентда бўлиб ўтадиган йиғинга бош мураббий Вадим Абрамов 30 нафар футболчини жалб қилди. Шулардан 16 нафари ҳорижда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар экани эътиборга молик.

III саралаш босқичидан ўрин олган Тожикистонга қарши ўйиндан кейин халқаро футбол уюшмаси ФИФА терма жамоанинг 5 нафар футболчисини қўшимча 1та ўйинга дисквалификация қилганди. Булар: Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Вагиз Галиулин, Шавкат Муллажонов ва Ислом Тўхтахўжаев. Мазкур футболчилар 3 июнь куни бўлиб ўтадиган Эронга қарши ўйинда иштирок эта олишмайди. Бироқ уларда Ливан билан ўйинда майдонга тушиш имконияти бор. Буни инобатга олган Вадим Абрамов бештала футболчини ҳам йиғинга жалб қилишга қарор қилди.

Қайд этиш керак, футболчилар орасидан 3тасида жароҳат бор.

Киевнинг «Арсенал» клуби аъзоси Максим Шацких мамлакат Премьер-лигасининг сўнгги турида ҳам майдонга туша олмаганди. Шамоллаш натижасида шифохонада даволанган Шацких, эндигина тикланиш машғулотларини бошлаган. Клуб расмий веб-сайти маълумотига кўра, Максим умумий жамоага қўшилишла улгура олмаслиги катта эҳтимол.

Шунингдек, Озарбойжоннинг «Нефтчи» ва БААнинг «Аш-Шабаб» клуби вакиллари – Баҳодир Насимов ва Азиз Ҳайдаровда ҳам жароҳат бор. Бироқ улар 22 май куни бошланадиган йиғинга қадар Тошкентга етиб келишади.

Эътиборли томони, Вадим Абрамов Фарғонанинг «Нефтчи» клубидан икки нафар футболчини терма жамоага жалб қилди. Булар Анвар Бердиев ва Мансур Саидов.

Режага кўра миллий терма жамоаси 27 май куни Олий лига клублар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиши мумкин.

Қуйида терма жамоанинг кенгайтирилган таркиби билан танишиб олишингиз мумкин: 

ФУТБОЛЧИ

ПОЗИЦИЯ

КЛУБ

1.

Игнатий Нестеров

Дарвозабон

Бунёдкор

2.

Мурод Зухуров

Дарвозабон

Насаф

3.

Шавкат Муллажонов

Ҳимоячи

Ал-Аҳли (Қатар)

4.

Ислом Иномов

Ҳимоячи

Локомотив

5.

Виктор Карпенко

Ҳимоячи

Бунёдкор

6.

Анзур Исмоилов

Ҳимоячи

Чангчунг Ятай (Хитой)

7.

Камолиддин Тожиев

Ҳимоячи

Жиангсу (Хитой)

8.

Ислом Тўхтахўжаев

Ҳимоячи

Локомотив

9.

Артём Филипосян

Ҳимоячи

Бунёдкор

10.

Виталий Денисов

Ҳимоячи

Днепр

11.

Станислав Андреев

Ҳимоячи

Пахтакор

12.

Санжар Турсунов

Яримҳимоячи

Алания (Россия)

13.

Жасур Ҳасанов

Яримҳимоячи

Эмирейтс (БАА)

14.

Одил Аҳмедов

Яримҳимоячи

Анжи (Россия)

15.

Азиз Ҳайдаров

Яримҳимоячи

Аш-Шабаб (БАА)

16.

Тимур Кападзе

Яримҳимоячи

Шаржа (БАА)

17.

Лутфулла Тўраев

Яримҳимоячи

Бунёдкор

18.

Сервер Жепаров

Яримҳимоячи

Аш-Шабаб (Саудия)

19.

Вагиз Галиулин

Яримҳимоячи

Сибирь (Россия)

20.

Жасур Ҳасанов

Яримҳимоячи

Эмирейтс (БАА)

21.

Олег Зотеев

Яримҳимоячи

Олмалиқ

22.

Мансур Саидов

Яримҳимоячи

Нефтчи

23.

Баҳодир Насимов

Ҳужумчи

Нефтчи (Озарбойжон)

24.

Александр Шадрин

Ҳужумчи

Локомотив

25.

Улуғбек Боқоев

Ҳужумчи

Иртиш (Қозоғистон)

26.

Александр Гейнрих

Ҳужумчи

Эмирейтс (БАА)

27.

Марат Бикмаев

Ҳужумчи

Алания (Россия)

28.

Кенжа Тўраев

Ҳужумчи

Насаф

29.

Анвар Бердиев

Ҳужумчи

Нефтчи

 
 
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:30, 18.05.2012.
Ўқилди: 7975 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.