"Зенит"нинг португалиялик собиқ футболчиси Мигель Данни ҳужумчи Артём Дзюбанинг Петербург жамоасидан кетгани ҳақида гапирди.
Данни Дзюбанинг ҳали ҳам Санкт-Петербургни тарк этишга қарор қилганидан жуда хафа эканлигини айтди. Португалиялик ҳужумчи фаолиятининг охиригача "Зенит"да ўйнашига умид қилганди. Собиқ футболчи Артёмга келгуси фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилашини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Артём Дзюба сўнгги етти йил давомида ўйнаган Санкт-Петербург жамоаси билан расман хайрлашган эди. Айни дамда 33 ёшли футболчи эркин агент мақомида клубсиз.