Италиялик мутахассис Антонио Конте "Тоттенхэм" билан яхши ишлади ва мавсум ўртасида клубни қабул қилиб олди. Унинг меҳнати эвазига “шпорлар” “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед”ни яқин курашда ортда қолдириб, сўнгги ўйинларда Чемпионлар лигасига йўл олди. Контенинг фикрича, мавсум бошида жамоа бошдан кечирган муаммолар фонида бу жуда муносиб натижа.
"Мавсум натижаларидан қониқиш ҳосил қилишимиз керак. Биз чемпионликни қўлга киритмадик, аммо ҳозирги шароитда Чемпионлар лигасига йўлланма олиш кубокни қўлга киритишга ўхшайди. Биз бажарилган ишнинг аҳамиятини тушунишимиз керак. Келгуси мавсум анча катта бўлади ва бу қийинроқ бўлишини англатади", деди Fotball Italia нашрига интервью берган Конте.