Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Футзал. Бугун Ўзбекистон кубогига қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда биринчилиги ўйинларини якунлади. Олдинда бизни Олий лиганинг сўнгги иштирокчиси номига ойдинлик киритиб берадиган ўтиш ўйини кутиб турибди. 

Шундан кейин Ўзбекистон кубоги старт олади ва унда республиканинг 16 та жамоаси ғолиблик учун курашади. Булар — Олий лиганинг амалдаги 12 та ҳамда Биринчи лигада мавсум якунига кўра дастлабки тўрт ўринни эгаллаган жамоалар. 

Регламент асосида Ўзбекистон кубоги учрашувлари уй-сафар тизимида ташкил этилиши керак эди. Афсуски, футзал жамоалари ҳалигача спорт мажмуаси масаласида қийинчиликка дуч келмоқда. Қолаверса, пандемия шароитида вақтинчалик клиникага айлантирилган айрим спорт заллари мусобақалар ўтказиш учун тайёр ҳолга келмаган. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон кубоги беллашувлари марказлашган тизимда Тошкентда ташкил этилади. 

Режага кўра, 31 май куни жамоалар 1/8 финал босқичида залга чиқади. Мағлуб жамоалар мусобақани тарк этади. Мос равишда 2 июнь санасида ¼ ҳамда 3 июнда ½ финал учрашувлари бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи финал ўйини 5 июнда ўтказилади. 

Мусобақага бугун — 23 май куни соат 18:00 дан бошлаб қуръа ташланади. Қуръа жараёни онлайн эфирга олиб чиқилади.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 11:34, 23.05.2022.
Ўқилди: 875 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.