“Андижон” жамоасининг ғалабаларида мухлисларнинг ҳисса катта бўлаётганини инкор этиб бўлмайди. Ҳар бир учрашувда ишқибозларнинг стадиондаги муҳитни юқори даражага келтириб, олқишлаётгани футболчиларга қўшимча мотивация беряпти. Буни жамоанинг ҳар бир аъзоси жуда яхши ҳис қилиб турибди.
Масалан, жамоанинг легионери Горон Милойко ҳам ўз интервьюсида андижонлик ишқибозларга юқори баҳо бериб, қўллаб-қувватлашидан ўзига куч олаётганини алоҳида айтиб ўтди.
Про лиганинг бу йилги савияси ортаётганида шубҳасиз андижонликларнинг ўрни беқиёс. Бундай қайноқ муҳитдаги стадионда тўп суриш исталган жамоага роҳат бағишлайди.
Мухлисларни стадионга чорлаш борасида ҳам “Андижон” пешқадамлардан бири бўлиб турибди.
Масалан, 9-тур ўйинларида энг кўп ишқибоз айнан “Андижон” – “Бухоро” учрашувида кузатилди.
9-тур учрашувларида томошабинлар ташрифи
“Андижон” – “Бухоро” 9273 томошабин
“Ғижувон” – “Зомин” 856
“Хоразм” – “Турон” 950
“Машъал” – “Шўртан” 466
“Арал Самали” – “Янгиер” 321
Эътиборга молик жиҳати шундаки, “Андижон” жамоамизнинг ўз майдонидаги учрашувларида борган сари томошабинлар ташрифи ортиб боряпти. Юқоридаги жадвалда кўрганингиздек, “Бобур Арена”даги ҳар бир ўйинда мухлислар аутидорияси кўпаймоқда.
“Андижон” фанатлари нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам яхшигина овоза бўлган. Буни улар ҳар бир учрашувда исботлашяпти.
“Андижон” яна ўз жойига қайтиб олиши йўлида ишқибозларининг жўшқинли овозларини эшитиш ёқимли ва бетакрор.
Олдинда эса 27 май куни “Зомин”га қарши навбатдаги учрашув турибди. Боя айтганимиздек, ҳар бир ўйин янги чақириқ. Андижонликлар учун чинакам байрам.