"Эвертон" "Бёрнли" ҳимоячиси Жеймс Тарковски билан шартнома имзоламоқчи.
Sky Sports Daily Telegraph нашрининг хабарига кўра, 29 ёшли ўйинчи учун "ирислар" ҳафтасига 106 000 евролик шартнома таклиф қилмоқда.
Ҳимоячининг 2021/22 йилги мавсум якунида АПЛдан тушиб кетган “Бёрнли” билан шартномаси шу ёзда тугайди.
2021/22 йилги мавсумда Тарковски жамоаси сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.