Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Педру Проэнса: «Финалдан мухлислар қониқиш билан кетишларини истайман»

Баҳо:
+ | -

Бугун бўлиб ўтадиган ЕЧЛ финал баҳсини португалиялик ҳакам Педру Проэнса бошқариб боришидан хабарингиз бор.

"Гуруҳимиздаги ҳакамлар — менинг таянчим. Уларнинг ёрдами билан орзуим рўёбга чиқди, — ҳакамнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайтди. — Шунинг учун ушбу хабарни биринчи бўлиб улар билан ўртоқлашдим.

Энди эса ўйинни яхши ўтказиш ва афсонавий шоуда иштирок этиш учун ишлаймиз. Бир гуруҳда ишлагандан кейин ҳамма нарсани автомат тарзда бажариш осон бўлиб қолади. Ўйиндан-ўйинга жамоа жипслашиб боради.

Финални бошқариш — орзуимнинг амалга ошиши. Узоқ йиллардан бери ўз вазифамизни яхши бажариб келаётганимизни УЕФА ўз қарори орқали тасдиқлагандек бўлди. Бу ҳис қилиш ёқимли албатта. Меҳнатга берилган юқори баҳо инсонни ҳар доим хурсанд қилади.

Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Боз устига, қайси жамоалар ўйнашини олдиндан билардик. Биз юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатларга тайёрландик. Шунинг учун кутилмаган ҳолатга тушиб қолмасак керак. Яхши тайёргарлик — муваффақият калити.

Моҳиятан олиб қараганда, бу — шоу. Мухлислар стадионни тўла қониқиш ҳисси билан тарк этишларини истайман. Буниси эса футболчиларга ва финал баҳсида ишлаётган одамларга боғлиқ бўлади. Мухлислар иложи борича ўз уйларига ўйиндан тўла қониққан ҳолда кетишларини хоҳлайман" — дейди Проэнса.

Манба: www.soccer.ru
Киритилди: 10:19, 19.05.2012.
Ўқилди: 6388 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.