Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

ЎФА раҳбарияти ўсмирлар терма жамоаларининг мураббийлар штаби билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ЎФА раҳбарияти, терма жамоалар бўлими мутахассислари, мураббийлар ҳамда спорт шифокорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Дастлаб 23 май куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишда кўтарилган долзарб масалалар, хусусан, спортни янада оммавийлаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада узвий “занжир”ни йўлга қўйиш борасида олдинда турган вазифалар юзасидан сўз борди.

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-15 ва U-16 терма жамоаларининг мураббийлар штаби билан ташкил этилаётган йиғинларнинг таҳлили, футболчиларнинг ҳолати ва имкониятлари, шунингдек, яқинлашиб келаётган мусобақаларга тайёргарлик режалари хусусида суҳбатлашди.

Ўзбекистон U-15 ТЖ бош мураббийи Зайниддин Тожиев Хорватияда ўтказилган йиғин ҳақида ҳисобот берди. Унинг қўл остидаги жамоанининг иштироки таҳлил қилинди. Ўз ўринда, Тожиев бир қатор масалалар юзасидан ўз таклифларини билдирди.

Шунингдек, куни кеча CAFA мусобақасида иштирок этган Ўзбекистон U-16 ТЖ бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев Тожикистонда ўтказилган турнир ҳақида тўхталиб ўтди. U-17 Осиё кубогининг саралаш босқичига тайёргарлик режаси, олдинда турган вазифалар ҳақида сўз борди.

Мураббийлар билан суҳбатда ҳар кунлик машғулотларга замонавий ёндашиш, таҳлил, рақибларни ўрганиш, шунингдек, янги технологияларни жалб этиш бўйича топшириқлар берилди. Шу билан бир қаторда, бу ёш тоифасидаги болаларнинг ривожланиб боришини доимий назорат қилиб бориш муҳим эканлиги, спорт психологияси, фармакология, витаминизация ва тикланиш жараёнига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида масъулларга йиллик тақвим режаларидан келиб чиқиб, халқаро ўртоқлик турнирларига жамоаларимизни кўпроқ жалб қилиш ҳамда кучли терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинларини ташкил этиш, мураббийларнинг талабларидан келиб чиқиб, ташкилий масалаларни ҳал қилиш юзасидан топшириқ берилди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 17:01, 24.05.2022.
Ўқилди: 1102 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.