Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Насаф” (1:4) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Учрашувни хато билан бошладик. Ўйиндан ташқари ҳолат юзага келтиришда хатога йўл қўйиб, гол ўтказиб юбордик. Асосийси, голдан кейин асабийлашмадик. Чунки жамоамиз бунга тайёр эди, шу боис охиригача ҳаракат қилдик. Иккинчи голдан кейин ташаббус биз тарафга ўтди.
Ўйиндан олдин йигитларга берган кўрсатмаларимизда ҳам ҳаммаси ўзимизга боғлиқлигини тушунтиргандик. “Бунёдкор”га имкон берсангиз яхши ўйнайди. “Бунёдкор”ни кучсиз деб бўлмайди. Фақат бир текисда ўйнай олмаяпти, бу бугун ҳам кўринди. Улар баъзида жуда кучли ўйин кўрсатяпти, баъзида эса барқарорлик етишмаяпти.