"Вест Хэм" ёзда ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаб олмоқчи. Хабарларга кўра, "Ренн" футболчиси Наиф Агерд ҳамда "болғачилар" раҳбарияти орасида музокаралар олиб борилмоқда. 26 ёшли марказий ҳимоячини Лондон клуби ёздаги илк хариди бўлишига ишонмоқда.
Дэвид Мойес Курт Зума, Крейг Доусон ҳамда Исса Диопларга рақобатчи олиб келиш орқали, таркибдаги курашни кучайтиришни мақсад қилган.