Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Рақиблар: Садио Мане ёки Винисиус Жуниор? Қай бири кучли?

Баҳо:
+ | -

Садио Манени бугун бутун дунё яхши танийди. У "Ливерпуль" афсонасига айланиб улгурган. Винисиус эса яқин келажакда "Реал" етакчиси бӯлиши мумкин. У балки "қироллик клуби"да афсонага ҳам айланар. Бироқ айни дамда ким яхшироқ футболчи? Қуйида ушбу саволга жавоб излаб кўрамиз.

1. Энг яхши давр

2018-2019 йилги мавсумда бутун дунё Маненинг энг зўр даврига гувоҳ бўлганди. Ҳужумчи ўшанда АПЛ "Олтин тўп"ини ҳамда ЕЧЛ бош соврини қўлга киритган. Мане дунёнинг энг яхши бешта футболчисидан бири сифатида эътироф этилади. Шундан кейин сенегаллик фаолиятида бироз пасайиш юз берганди. Айни дамда эса 30 ёшли футболчи "Ливерпуль"га яна бир чемпионлик тақдим этишга тайёр турибди. Мане бир пайтлар кучли бешликка кирган бўлса, Винисиус бу мавсумда кўрсатиб қўйдики, унда кучли учталик учун ҳам яхшигина потенциали мавжуд. "Реал"даги илк даври бироз қийин кечган бўлса ҳам, бугун у топ-футболчига айлана олди. "Реал" эса унга 46 миллион евро сарфлаб, адашмаган эди. Бугунги кундан келиб чиқадиган бўлсак, Винисиус яхшироқ кўринмоқда.

2. Тўпурарлик

2021-2022 йилги мавсумга қадар бу категорияни муҳокамага қўйишнинг ўзи нотўғри бўларди. Чунки Мане бир мавсумда 22 та гол урган пайтларда Винисиус 3 та голга муаллифлик қилган, холос. Аммо бугун Винисиус яхшироқ. У Ла-лигада 17 та гол ура олди. Бу эса Маненикидан биттага кўпроқдир. Шунга қарамай, бу борада Садио Мане тенгсиз. Чунки Сенегал терма жамоаси аъзоси беш мавсумдирки, кетма-кет 15 тадан кўп голга муаллифлик қилиб келмоқда. Айтиш мумкинки, бу ўта жиддий ва ҳаммани ҳам қўлидан келавермайдиган барқарорликдир. Мане эса бунга эриш олган.

3. Клубдаги таъсир доираси

Ҳўп, юқоридаги икки аспект бироз баҳсли бўлиши мумкиндир. Аммо бу борада ҳеч сўзсиз, Садио Мане ғолиб чиқа олади. Бунинг сабабини қуйида кўришингиз мумкин. Садио Мане "Ливерпуль"га ўтгандан бери:
-АПЛ ғолиблиги;
-Англия лига кубоги;
- ЕЧЛ ғолиблиги;
- Англия кубоги соҳиби.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Мане ўз жамоасида ҳеч қачон шунчаки асосий таркиб вакили бўлмаган. У юқоридаги совринларни ютишда муҳим фигура сифатида қатнашган. Шундай экан, эътирозларга ўрин йўқ деб ҳисоблаймиз.

4. Техника ва дриблинг

Ҳа, ҳамма билади, ҳамма тан олади – Мане техникали футболчи. Аммо келинг, қуйидаги видеони томоша қилайлик. Кўрганингиздан кейин аниқ англайсизки, биз адолатли тарзда бу категорияни Винисиус Жуниорга тақдим этганмиз.

 

Демак, бу борада ғолиб – Vini JR.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 20:27, 25.05.2022.
Ўқилди: 3509 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.