Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Футзал. Осиё кубоги-2022га қуръа ташланди: Ўзбекистон қўшнилар билан бир гуруҳдан ўрин олди

Баҳо:
+ | -

Бугун футзал бўйича Осиё чемпионатининг финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни ОФК мусобақаларни ўтказиш департаменти директори Аваз Бердиқулов ўтказди.

Қуръа натижасида Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳидан ўрин олди. Ушбу гуруҳда бизга Баҳрайн, Тожикистон ва Туркманистон рақиблик қилишади. Мазкур гуруҳда дастлабки 2та ўринни эгаллаган жамоалар чорак финалда "А" гуруҳи вакиллари билан тўқнаш келишади. "А" гуруҳидан эса мезбон Кувайт, шунингдек, Ироқ, Таиланд ва Уммон терма жамоалари ўрин олишган. Демак, терма жамоамиз ярим финалга қадар қитъанинг кучли жамоалари ҳисобланган Япония ва Эрон билан тўқнаш келишмайди.

Осиё чемпионати 2022 йилнинг 25 сентябридан 20 октябрига қадар муддатда Кувайт мамлакатида бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи ҳисобланмайди.

Футзал бўйича Осиё чемпионати финал босқичи учун ташланган қуръа натижаси

"А" ГУРУҲИ
1. Кувайт
2. Ироқ
3. Таиланд
4. Уммон

"B" ГУРУҲИ
1. Ўзбекистон
2. Баҳрайн
3. Тожикистон
4. Туркманистон

"C" ГУРУҲИ
1. Эрон
2. Ливан
3. Хитой Тайпейи
4. Индонезия

"D" ГУРУҲИ
1. Япония
2. Вьетнам
3. Жанубий Корея
4. Саудия Арабистони

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:27, 26.05.2022.
Ўқилди: 3685 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4263]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4224]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3577]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3538]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3263]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2505]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2219]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2184]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2046]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2041]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик