Кириш Регистрация
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда 5-1 Штутгарт
27/11 22:45 Штурм 1-0 Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр

Эффектли футбол, аммо ЧЛда доимий қайғу...

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ва айниқса, жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиолага ачинасан киши. «Шаҳарликлар» 4 май куни «Сантья­го Бернабеу»да ўтказилган ярим финал жавоб ўйини якунланишига 6 дақиқа қолган паллада ҳам ЧЛ финалида эдилар.

Бироқ якунда Париждаги «Стад-де-Франс»га «Сити» эмас, «Реал» борадиган бўлди. Умуман, тактикалар қироли - Пепни асосий евротурнирда анчадан буён чинакам омадсизлик таъқиб қилмоқда...

2010 йилдан буёғига қарасак, Гвардиола жамоалари 8та ҳолатда ўйиннинг қисқа вақтида қўйиб юборилган 2 ёки 3та гол ортидан ЧЛдан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Дейлик, бу сафар «Реал» атиги 6 дақиқалик ўйин вақтида Эдерсон дарвозасини 3 марта нишонга олиб, Париж финали йўлланмасини Пеп қўлидан шунчаки, юлиб олди. Ҳа, Карло Анчелотти жамоа­си 90, 90}1 ва 95-дақиқаларда гол урдики, буни бошқача изоҳлаш мушкул. 

- Гвардиола Мадриддаги ўйин давомида Маҳрез ва Фоденга бақирди. Унинг вазифаси - футболчилар диққатини ўйинга қаратиш. Пеп эса ғазабини асло яширмади. Ҳаттоки, ёрдамчилари баъзида унинг сўзларига жавоб беришмади. Таққослаш учун, Юрген Клопп «Ливерпуль» Испанияда 0:2 ҳисобида енгилаётган паллада ҳам ўзини тутиб турди. Карло Анчелотти ҳам. Уларда улкан инсоний куч бор, сохталик йўқ. Албатта, аслида Гвардиола ва унинг ишига ҳурматим баланд. Лекин у ўзига ортиқча эътибор қаратиб, даҳоликка даъво қилишни истаса... Агар келажакда 3 млрд. бюджети йўқ оддий жамоа билан ҳам худди шундай натижа кўрсатса, олдига бориб, дунёнинг энг яхши мураббийи эканлигини айтаман. Аммо ҳозир эмас. Натижа шаф­қатсиз. Қаранг, Пеп 11 йилдан буён ЧЛда ғалаба қозонолмаяпти, чунки жамоасида Месси йўқ.  Эммануэль Пети (франциялик собиқ ярим ҳимоячи). 

- Агар ЧЛда ғалаба қозонганимизда, ҳамма буни меҳнат эмас, пул самараси сифатида баҳоларди. Футболчилар ҳали ҳам тушунишмаяпти, аммо бу мағлубият — биз учун совға. Ҳозирги ҳис-туйғуларимизни таърифлашга тил ожиз. Яхши ухлаб, диққатни кейинги мақсадга қаратиш керак. ЧЛда қачон ғолиб чиқамиз, бунинг иложи борми? Билмайман, менда жавоб йўқ. Шайх Мансур ЧЛ кубогисиз қолиш учун сармоя киритмаган, албатта. Барча ҳаракат кубок ютиш учун. Албатта, ЧЛда шоҳсупага кўтарилишни хоҳлаймиз, лекин буни уддалай олиш-олмаслигимизни билмайман. Ҳозир ҳамма Гвардиола ва «Сити» муваффақиятсизликка учраганини айтмоқда, лекин бунга қўшилмайман. Ахир АПЛ, Анг­лия кубоги ва Лига кубоги ҳам бор, ҳамиша барча турнирларда охиригача курашамиз. Умуман, мендан ҳеч қачон аниқ бир турнирда соврин ютиш сўралмаган. Ҳозирча «Ливерпуль» ва «Реал»ни табриклайман, иккиси ҳам финалга лойиқ. Биз эса кейинги мавсум ҳал қилувчи ўйинда бўлишга ҳаракат қиламиз. Агар ўхшамаса, навбатдагисида яна уриниб кўрамиз. Ҳа, ЧЛдаги ғалабага илҳақман, аммо буни уддалайдиган жамоа шакллантиришга кафолат беролмайман. Қайси жамоа ғалаба қозонса, у муносиб. Бугунги ҳақиқат шу - «Реал» уддалади, биз эса йўқ. Хосеп Гвардио­ла(«Манчес­тер Сити» бош мураббийи). 

ФАКТЛАР

* Футболда катта харажат ғалаба кафолати эмас. Диққат қилинг, трансферлар бозорида ҳамиша фаол иш олиб борадиган «Манчестер Сити» охирги 10 йилда ЧЛ финалига атиги 1 марта чиқди ва уни ҳам бой берди («Челси»га). «Шаҳарликлар» шунингдек, икки бора ярим финалда ўйнашди ва уларда «Реал» аталмиш катта «тўсиқ»қа дуч келишди.

* Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолияти давомида ЧЛ ярим финалида 13 марта қатнашди ва уларнинг 7тасида омадсизликка учради! Қисқаси, ярим финаллар ҳисоби Пеп фойдасига эмас: 6:7. 

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Манба: iff.uz
Киритилди: 17:00, 26.05.2022.
Ўқилди: 3004 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.