"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Европа чемпионлар лигаси финалида бўладиган "Ливерпуль"га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Ливерпуль" 2018 йилги финалдаги мағлубият учун "Реал"дан қасос олишни истайдими? "Реал" ҳам 1981 йили Парижда бўлиб ўтган финалдаги мағлубият учун "Ливерпуль"дан ўч олишга қарши эмас. Аммо булар аҳамиятга эга бўлади, деб ўйламайман. Икки буюк жамоа тўқнаш келмоқда. Унда эса дадил ва кучли характерга эга бўлган жамоа ғалаба қозонади.
Аввал ўтиб ўтганимдек, "Ливерпуль" сафида юқори сафидаги футболчилар йиғилган, улар жуда тез ва жипслашган ҳолда ўйнашади. Бу энг кучли жамоалардан бири. Юрген Клопп — буюк мураббий. У билан муносабатимиз яхши. У футболга баъзи янгиликларни олиб кирган ажойиб мутахассис. Унинг ўйин услуби юқори прессинг ва тезликка асосланган. У қойилмақом ишни амалга оширган", — деди Анчелотти УЕФА матбуот хизматига берган интервьюсида.