Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Левандовски — бу машина! Бундеслиганинг 2021/2022 йилги мавсумининг қаҳрамонлари

Баҳо:
+ | -

Германия чемпионатида бу мавсумни кимлар қандай ўтказишди: барча омадлилар, янги келганлар, тўпурарлар ва йилнинг бошқа топ футболчилари ҳақида сўз юритамиз. "Бавария" кетма-кет 10 марта Бундеслигада ғолиб чиқди, аммо ўтган мавсум қаҳрамонлари нафақат унинг футболчилари бўлишди.

Энг яхши тўпурар: Роберт Левандовски (“Бавария”) – 35 гол

Барқарорлик мукаммаллик белгисидир. Левандовски кетма-кет бешинчи ва фаолиятида еттинчи марта Германия чемпионатида мавсумнинг асосий тўпурарига айланди.

Энг яқин рақиблар Робертнинг натижаларига яқинлаша олишмади. “Байер” ҳужумчиси Патрик Шик ҳисобида 24 та, Эрлинг Холандда эса 22 та гол бор.

“Гол+пас” тизимидаги энг яхши: Роберт Левандовски (“Бавария”) – 38 очко (35+3)

Гол уришдаги ютуқлари туфайли Роберт Левандовски мавсум давомида камдан-кам ҳолларда шерикларга ассист берган бўлса ҳам, “гол+пас” тизимида энг яхшисига айланди: атиги уч марта голли узатма. Леванинг узатмаларидан Серж Гнабри, Леон Горецка ва Жамол Мусиала гол уришди.

Кристофер Нкунку (“РБ Лейпциг”) ўзини янада серқирра кўрсатди, у 33 очко тўплади, 20 гол урди ва қўшимча равишда 13 голли узатмани амалга оширди.

Энг яхши ассистент: Томас Мюллер (“Бавария”) – 18 голли узатма

“Бавария” вакили ҳам мавсумнинг энг яхши ассистентига айлангани ажаб эмас. Мюллер мавсумнинг биринчи қисмини кучли ўтказди ва январь ойи ўрталарига келиб, 16 та голли узатмани амалга оширди.

Иккинчи ўринда “РБ Лейпциг” футболчиси Кристофер Нкунку (13), “Боруссия Дортмунд” футболчиси Марко Ройс ва “Байер” ҳужумчиси Мусса Диаби 12 тадан голли узатмага эга.

Энг кўп ғалаба голлари муаллифи: Тайво Авоний (“Унион Берлин”) - 7 гол

Левандовски мавсумдаги ғалабали голлари сони бўйича атиги иккинчи ўринда (олтита гол), аммо бу кўрсаткич бўйича "Унион"дан Тайво Авоний пешқадамга айланди. Эрлинг Холанд (“Боруссия Дортмунд”), Энтони Модест (“Кёльн”) ва Лукас Нмеча (“Вольфсбург”) ҳар бири бештадан ғалаба тўпини киритишди.

Энг муҳим тўпурар: Энтони Модест (“Кёльн”) – жамоа голларининг 38,5 фоизи

Энтони Модестсиз “Кёльн” нима қилади? Агар унинг голлари бўлмаганида клуб турнир жадвалида бунчалик юқори (7-ўрин) бўлиши даргумон эди: жамоанинг чемпионатдаги 52 та голидан 20 таси айнан шу франциялик футболчи ҳисобига ёзилди.

Роберт Левандовски бу ерда ҳам иккинчи ўринда - "Бавария"нинг жорий мавсумдаги голларининг 36,1% унинг ҳисобида. Жамоага шундай таъсир кўрсатадиган ҳужумчи жамоани тарк этса, унинг ўрнини тўлдириш қийин бўлади.

Энг яхши дарвозабон: Мануэль Нойер (“Бавария”) ва Коэн Кастельс (“Вольфсбург”) – 28 та ўйинда 10 тасида дарвозасидан гол ўтказмаган (35,7%)

Энг яхши дарвозабон унвонини учун Мануэль Нойер ва Коэн Кастельс бир хил статистикага эга: иккала дарвозабон ҳам 28та ўйинда майдонга тушиб, улардан 10тасида нолга ўйнаган.

"Темир одамлар": Гюнтер (“Фрайбург”), Гикевич (“Унион”) ва Арнольд (“Вольфсбург”) барча 34 турда майдонга тушган

"Фрайбург"нинг чап қанот ҳимоячиси Кристиан Гюнтер ва "Унион" дарвозабони Рафал Гикевич бутун мавсумни тўлиқ ўтказди (3060 дақиқа). Яна бир футболчи – “Вольфсбург” ярим ҳимоячиси Максимилиан Арнольд барча 34 турда майдонга тушди.

Энг ёш футболчи: Пол Уаннер (“Бавария”) – майдонга 16 ёшу 15 кунлигида тушган

2022 йилнинг бошида “Бавария” жамоада катта муаммоларга дуч келди ва клуб тарбияланувчиларини ёрдамга чақиришга тўғри келди. Пол Уаннер "Боруссия"га қарши ўйинда дебют қилди, 75-дақиқада захирадан майдонга тушди ва мавсумда яна бир неча бор асосий жамоа ўйинларида иштирок этди.

Энг кекса футболчи: Макото Хасебе (“Айнтрахт Франкфурт”) – майдонга 38 ёш, 3 ой ва 26 кунлигида тушган

Ушбу ютуқни "Айнтрахт" ҳимоячиси 14 май куни, мавсумнинг сўнгги турида қўлга киритди. Ҳозир Хасебе асосан ротациячи, у унчалик кўп тўлиқ ўйин ўтказмаган. Япониялик яна бир мавсум Франкфуртда тўп тепиши, кейин эса клуб мураббийлар штабига кириши аллақачон маълум қилинган.

Киритилди: 14:26, 27.05.2022.
Ўқилди: 1657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7240]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3413]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3048]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2456]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2418]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2122]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2018]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1993]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1963]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.