"Ливерпуль" ярим ҳимоячилари Тиаго Алькантара ва Фабиньо жароҳатидан фориғ бўлишди ва 29 май куни Тошкент вақти билан 00:00да "Парк де Франс"да бошланадиган "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финалида иштирок этишга тайёр.
Қайд этиш керакки, аввалроқ Алькантара ва Фабиньоларнинг финал ўйинида иштирок этиши сўроқ остида қолган бўлса, эндиликда "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп иккала футболчи ҳам финалда иштирок этишга тайёрлигини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Алькантара ва Фабиньо "Ливерпул"нинг ярим ҳимоядаги асосий ўйинчилари ҳисобланади. Шу тариқа, “Ливерпуль” ва “Реал” жамоалари таркибда йўқотишларсиз финалга йўл оладиган бўлишди.