"Челси"да клуб бошқарувидаги алмашув душанба куни тўлиқ якунига етади.
Лондонликлар кеча клубни Тодд Боэли ва Clearke Capital консорсиумига сотиш бўйича якуний келишувга эришилганини эълон қилди.
Шартнома 30 май куни якунланиши кутилмоқда.
Аввалроқ россиялик миллиардер Роман Абрамович "Челси"ни 4,25 миллиард фунт стерлингга сотиши хабар қилинганди.