"Челси" бош мураббийи Томас Тухель ярим ҳимоячи Конор Галлахерни кейинги мавсумда жамоада қолдирмоқчи.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Галлахер тез орада Тухель билан учрашиб, келажагини муҳокама қилади. Футболчи қолишни истаяпти, лекин ҳали ҳеч нарса ҳал қилинмаган.
Ўтган мавсумда Галлахер Англия Премьер-лигасида "Кристал Пэлас" сафида 8 та гол урди.