"Реал" ҳимоячиси Альваро Одриосола "Фиорентина"даги бир йиллик ижара муддатидан сўнг "қироллик клуби"га қайтади.
“Фиорентинада қолмайман. Мен бу ерда ажойиб вақт ўтказдим, аммо ҳозир “Реал Мадрид”га қайтишга тайёрман. Мақсадим - келаси мавсумда "Реал"нинг бир қисми бўлиш", - дея испанияликнинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca.
26 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумда барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Қайд этилишича, “Реал” ҳали ҳимоячининг келажаги борасида бир қарорга келмаган.